«Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг илк трейлери намойиш этилди

  • 7-12-2018, 20:43
  • 805
  • Маданият
  • «Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг илк трейлери намойиш этилди
    Жаҳонга ўзининг суперқаҳрамонлари билан машҳур Marvel студияси 2019 йилнинг энг шов-шувли ва кассабоп фильми бўлиши кутилаётган «Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг илк трейлери ва постерини намойиш қилди.

    Фильм премьераси 2019 йилнинг 25 апрелида Россияда, 26 апрелда Буюк Британияда, 3 май куни АҚШда бўлиб ўтади.

    Фильм 2012 йилда чиққан «Қасоскорлар» ҳақидаги туркум фильмларнинг тўртинчиси, Marvel кинокоинотининг 22 фильми бўлиб, у «Қасоскорлар: Сўнгсизлик жанги» фильмининг мантиқий давоми ҳисобланади. Картина сценарийси ўта махфий сақланган, бироқ тасвирга олиш майдончасидаги ҳаракатлардан тахмин қилиш мумкинки, воқеалар вақт бўйлаб саргузаштни ўз ичига олади.

    Маълумот учун, «Қасоскорлар» ҳақидаги туркум фильмларда гонорари бўйича жаҳоннинг энг қимматбаҳо актёр ва актрисалари роль ижро этиб келишади. «Қасоскорлар: Сўнгсизлик жанги» фильми жаҳон прокатида 2 046 909 636 доллар даромад топган. Фильм актёрлари таркибидан Кенжа Роберт Дауни, Скарлетт Йоханссон, Крис Эванс, Крис Ҳэмсворт, Том Ҳиддлстон, Сэмюэл Жексон, Марк Руффало, Жереми Реннер каби машҳур юлдузлар ўрин олишган. Фильм режиссёрлари Энтони ва Жо Руссо, продюсер Кевин Файги, фильм бастакори Алан Сильвестри ҳисобланишади.

    «Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг оригинал трейлерини Marvel студиясининг расмий саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
    [media=https://www.youtube.com/embed/hA6hldpSTF8]

    » » «Қасоскорлар: Интиҳо» фильмининг илк трейлери намойиш этилди