date
views 14 520

Жаҳонгир Позилжоновнинг «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув бошланди

Жаҳонгир Позилжоновнинг «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув бошланди
27 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассаси томонидан миллий маданиятни янада ривожлантириш концепцияси ва 2018 йил якунлари доирасида йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбир ниҳоясида Жаҳонгир Позилжонов ижросидаги «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув ишлари бошлангани маълум қилинди.
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоровнинг «Kun.uz»га маълум қилишича, суриштирув натижалари ОАВда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, «Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг Президент Шавкат Мирзиёевни мадҳ қилиб куйлаган «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғига ишланган клип декабрь ойининг иккинчи яримидан «Zo‘r TV» телеканали орқали эфирга узатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жаҳонгир Позилжоновнинг «#SelfiMeningPrezidentim» қўшиғи бўйича суриштирув бошланди