16:16 / 05.01.2019
16 973

Зарина Низомиддинова: «Шаҳзода Муҳаммедова мени тўйига таклиф қилмади» (видео)

Зарина Низомиддинова: «Шаҳзода Муҳаммедова мени тўйига таклиф қилмади» (видео)
“Очиқ суҳбат” лойиҳасининг Янги йил байрамига бағишланган сонида актриса Зарина Низомиддинова иштирок этди ва кўплаб саволларга жавоб берди.

— «Зирапча» реалити-шоуси ҳақида сўз кетаркан, сиз кимни ютади деб ўйлаган эдингиз ва ўша ўйлаган одамингиз ғолиб бўлдими?
— Мен Моҳина ғолиб бўлади деб ўйлагандим. Чунки бошидан шу қизни кузатгандим, анча ўзгарган эди. Лекин қолган иккала қизнинг ҳам ютишига кўзим етиб турганди. Мен учун уларнинг учаласи ҳам ғолиб.

— Қизлар билан бирга ишлашда характер жиҳатидан энг қийналганингиз ким бўлди?
— Мен лойиҳада бошқа ўқитувчиларга ўхшаб қизларнинг ёнида кўп иштирок эта олмадим. Менинг вазифам қизларнинг ташқи кўриниши билан шуғулланиш бўлди. Баъзи пайтларда менинг вақтим бўлмаганлиги учун ўзимнинг мураббийимни чақиришга мажбур бўлганман. Шу сабабли қизлар билан яқин танишиб кетишга улгурмаганман. Лекин бошида уларни кўрганимда, ҳаммаси менга одобли, чиройли қизлар бўлиб кўринган. Бу қизларнинг фақатгина ўзига ишончи йўқ эди. Бу лойиҳа эса қизларнинг ўзига бўлган ишончини ошириб берди. Чунки мен одамнинг ичидаги зирапчаси уч ойда чиқиб кетишига ишонмайман. Ҳаттоки менда ҳам жуда кўп зирапчалар бор.

— Телеэкран орқали кўпчилик кўрди: Азиза исмли қиз билан жанжаллашиб кетган эдингиз, ростдан ҳам шунақа жанжал бўлганмиди?
— Дарҳақиқат, шунақа жанжал бўлди. Менинг ўзимга яраша феъл-атворим бор. Мен ҳеч қачон бировга дўқ қилиб дилини оғритмайман, лекин ўзимга нисбатан ҳурмат талаб қиламан. Ўша вақтда мен унга: “Бунақа оҳангда гапирилмайди”, дедим, у эса: “Қанақа гапирилади?” деб мен билан жанжаллашиб кетди. У қизнинг ичида мен битта нарса кўрдим, аслида, у ёмон қиз эмас. Унинг ичида барибир қандайдир яхши инсон яшайди. Шунчаки унинг тарбияси баъзи сабаблар туфайли бузилиб қолган ва буни тўғриласа бўлади.

— Лойиҳанинг иккинчи мавсумида ҳам иштирок этасизми?
— Афсуски, иштирок этолмайман. Чунки бўш вақт масаласи менга кўп муаммо бўляпти.

— “Инстаграм” тармоғи бир кунда ҳаётингизнинг қанча вақтини ўғирлайди?
— Жудаям кўп. Охирги уч кунда “Инстаграм”дан бошимни кўтармадим.

— Яқиндагина ҳамкасбингиз Шаҳзода Муҳаммедованинг тўйи бўлди ва базмда кўплаб санъаткорларни кўрдик, лекин сизни кўрмадик. Нега?
— Шаҳзода мени тўйига таклиф қилмади. Менга “Инстаграм”дан ҳам шу саволни ёзишди ва мен уларга ҳам шундай жавоб бердим. Балки мени тўйида кўргиси келмагандир (кулиб). Барибир ўша куни мен спорт залда эдим. Мен учун машғулотларим биринчи ўринда.

Видеони VPN орқали кўришингиз мумкин:
[media=https://www.youtube.com/embed/1l2u7aXdoNk]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Зарина Низомиддинова: «Шаҳзода Муҳаммедова мени тўйига таклиф қилмади» (видео)