Бойликка ўч она ҳикояси “Фазилат хоним ва қизлари” сериалида

  • 01 февраль 2019, 18:53
  • 7 480
  • Маданият
  • Бойликка ўч она ҳикояси “Фазилат хоним ва қизлари” сериалида
    “Sevimli” телеканали ўз мухлисларини зериктириб қўймаслик, янги сериаллар билан таништириш мақсадида турк киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Фазилат хоним ва қизлари” сериалини “Истанбуллик келин” сериалининг ўрнига душанбадан жумага қадар эфирга узатади.

    Томошабинларнинг севимли сериалига айланган “Истанбуллик келин” сериали эса шанба дам олиш куни кечқурун эфирга узатилади.

    Оналар ҳар доим фарзандларининг бахтли, тўла-тўкис ҳаёт кечиришини исташади. Шу мақсадда уларни ўз мақсадларига етишиш йўлидаги қуролга айлантиришади. Фазилат хоним юқорида айтиб ўтилган барча хислатларни ўзида жамлаган аёлдир. Қашшоқликда вояга етган Фазилат хоним қизларининг шоҳона кун кечиришини истайди. Шунинг учун ҳам қизлари билан кўп низога боради. Бундан ташқари, сериалда жамиятнинг бой ва камбағал қатламлари ўртасидаги кескин фарқ, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳам яхши очиб берилган.

    Фазилат хоним ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан қайтмайдиган аёлдир. У ҳаётнинг мазмунини пул ва шон-шуҳратга эга бўлиш деб билади. Шунга қарамай, икки гулдек қизи бор бўлган бу аёл ўртамиёна кун кечиришга мажбур. У бундай тақдирга рози эмас. Фазилат хонимнинг қизлари ўз бахтини топадими? Ҳаёт қувончларидан мосуво бўлган аёл ўз мақсадига эришадими? Бу саволларга машҳур турк актёрлари жамоаси йиғилган “Фазилат хоним ва қизлари” сериалини томоша қилгач, жавоб топишингиз мумкин.

    » » Бойликка ўч она ҳикояси “Фазилат хоним ва қизлари” сериалида