14:36 / 08.02.2019
9 681

"Ўзбекконцерт" директорининг Жаҳонгир Позилжоновнинг "Селфи" қўшиғига муносабати...

"Ўзбекконцерт" директорининг Жаҳонгир Позилжоновнинг "Селфи" қўшиғига муносабати...
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган “Божалар” гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг “Селфи” қўшиғи ҳақида фикр билдирди, деб ёзмоқда ЎзА.

“Ушбу қўшиқ ”Зўр“ ТВ канали билан ҳамкорликда олинган ва кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Президентимиз санъаткорларнинг рекламасига муҳтож эмас. Давлатимиз раҳбарининг амалий ишлари сабаб, бутун дунё тан олмоқда. Биз бугун Ж.Позилжоновга индамасак, эртага бошқаси ҳам шунақа қўшиқ айтиб чиқиши мумкин. Кимгадир яхши кўринишни истаётганлар халқ учун хизмат қилиб, ўз ишини масъулият билан қилсин”, - деди муассаса директори О.Абдуқаҳҳоров.

Шунингдек, муассаса раҳбари Ж.Отажонов ижросидаги “Қадди баланд-эй” қўшиғига ишланган видеоклипда ҳам миллийлигимизга мос бўлмаган кадрлар борлигини айтиб ўтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Ўзбекконцерт" директорининг Жаҳонгир Позилжоновнинг "Селфи" қўшиғига муносабати...