20:02 / 08.02.2019
5 895

«Ҳар бир эстрада хонандасига жонли ижро бўйича мажбурий талаб қўйилади»

«Ҳар бир эстрада хонандасига жонли ижро бўйича мажбурий талаб қўйилади»
Ўзбекистонда концерт берадиган барча санъаткорлар 2019 йилдан бошлаб ўз дастурида 30 фоиз жонли қўшиқ айтиши талаб этилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган «Миллий эстрада санъатининг аҳволи, айниқса, ёшлар маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва аҳамияти» мавзусидаги анжумандан хабар берди.

«Бизга маълумки, концертларда 100 фоиз жонли ижро этишнинг имкони йўқ. Барча хонандаларни ҳам ҳам бир хил овоз имкониятларига эга, деб айта олмаймиз. Шу сабабли биз санъаткорларга шароит яратиб берган ҳолатда аста-секинлик билан жонли ижродаги концертлар тақдим этишга чақирамиз», - дейди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Унинг таъкидлашича, 2019 йилдан бошлаб барча яккахон концерт дастурларида 30 фоиз мажбурий жонли ижро этиш талаб қилинади. Кейинги йил бу фоиз кўрсаткичи ошиб боради.

«Масалан, 2019 йил 30 фоиз бўлса, ундан кейинги йил яккахон концерт дастурлари 60%, кейин эса тўлиқ 100% жонли ижрода бўлиб ўтади. Босқичма-босқич барча концертларни жонли ижрода ўтказишга ҳаракат қиламиз. Ким бўлишидан қатъи назар, у Шаҳзода бўладими, Райҳон бўладими, фарқи йўқ, ҳар бир эстрада хонандасига шундай мажбурий талаб қўйилади. Ҳозирдан буни тайёрлаб боришни режага киритганмиз», - деди О. Абдуқаҳҳоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ҳар бир эстрада хонандасига жонли ижро бўйича мажбурий талаб қўйилади»