
Шу йилнинг 9-14 февраль кунлари Берлинда ўтказиладиган халқаро кинофестивалда япониялик кинорежиссер Киёси Куросаванинг Ўзбекистонда суратга олинган “Дунёнинг нариги чети” номли фильми ҳам намойиш этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook‘даги саҳифасида маълум қилди.
Режиссёр Буюк ипак йўли юраги ҳисобланган юртимизда яратилган мазкур фильмни у яратган фильмлардан ҳар жиҳатдан ажралиб туришини таъкидлаган.

Фильм Ўзбекистон ҳамда Япония мамлакатлари ҳамкорлигининг 25 йиллигига бағишлаб яратилган.
ВИДЕО
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар