
Кеча, 14 феврал куни Бурак Ўзчивит Тошкентга келгани ҳақида хабар берган эдик. Маълумотларга қараганда турк актёрини “Zo’r Tv” телеканали таклиф қилган. Алишер Узоқов “Севги изтироби” сериалида Камолнинг рақиби ҳисобланмиш Амирга овоз берганидан ва бу дубляж омадли чиққанидан хабарингиз бор.
Буни билган Бурак Алишер Узоқовга мамнуният билан “сен менинг рақибимсан” деди. Бу ҳақда Алишер Узоқов ўзининг Instagram'даги шахсий саҳифасида эълон қилган эди. Бироқ нима учундир ушбу постни бугун олиб ташлади.


«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар