12:32 / 18.02.2019
8 597

Райҳон Ғаниева туғилган куни сабаб Сўғдиёнага табрик йўллади...

Райҳон Ғаниева туғилган куни сабаб Сўғдиёнага табрик йўллади...
Куни кеча хонанда Сўғдиёна ўзининг туғилган кунини нишонлади. Бу қутлуғ кунни ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам эътиборсиз қолдиришмади. Хусусан, хонанда Райҳон дугонаси билан бирга тушган суратини жойлаштириб, унинг ёнига ажойиб табрик қолдирди.
– Азизам Сўғдиёна! Сен мен шу пайтгача учратган энг ажойиб инсонлардан бирисан! Мен сен билан бутун хавотирларим ва қувончларимни бўлиша оламан, биламан, сен доим мени қўллаб-қувватлагансан! Раҳмат сенга, энг яхши дўстим! Бугун мен сени туғилган кунинг билан табрикламоқчиман! Доим соғ, қувноқ, мустақил, қалби бой, юракдан севимли бўлгин. Худойим сени асрасин, Қуёш эса ўз нурлари билан иситсин! Гўзаллигинг сени ҳеч қачон тарк этмасин, хушомадлар ҳам. Дугонажон! Туғилган кунинг билан! Сени яхши кўраман!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон Ғаниева туғилган куни сабаб Сўғдиёнага табрик йўллади...