Ўзбекистон Республикаси консерваторияси ҳузурида Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан Мусиқа соҳаси педагогларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ташкил этилди ҳамда унинг низоми тасдиқланди.
Низомга мувофиқ,мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари касбий маҳорати даражасининг лавозим малака тавсифларига мувофиқлигини таъминлаш Марказнинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассисларининг малакасини оширишнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:
???? Марказда ўқитиш;
???? “устоз-шогирд” усули бўйича ўқитиш;
???? мустақил ўқиб билим орттириш;
???? масофавий таълим;
???? стажировка ўташ орқали тажриба орттириш.
Бундан ташқари, масофавий таълим – онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар) ва оффлайн шаклида ҳам амалга оширилади.
Мусиқа соҳаси педагог ва мутахассислари 5 йилда камида бир марта, раҳбар ходимлар эса – 3 йилда камида бир марта малака оширишлари шарт.
Малака ошириш 4 ҳафтадан кам бўлмаслиги лозим.
Малака ошириш курсларини тугатганларга сертификат, қайта тайёрлаш курсларини тугатганларга эса диплом берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди