14:30 / 25.02.2019
7 281

Даврон Кабулов: «Бундан буён беҳаё ва арзон ҳазиллардан қочамиз»

Даврон Кабулов: «Бундан буён беҳаё ва арзон ҳазиллардан қочамиз»
Даврон Кабулов бу ҳақида ўзининг «Instagram» саҳифасида эълон қилди.
“Катта мамнуният ва қувонч билан маълум қиламизки, “Миллион” ўзи учун алоҳида қадрли бўлган апрель ойининг дастлабки 10 кунини “Халқлар дўстлиги” саройида ўтказади. Бу йилги концерт сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилиш йўлида ҳаракат қилаётган жамоамиз учун алоҳида аҳамиятга эга: бундан буён беҳаё ва арзон ҳазиллардан қочиш, жиддий, долзарб ва қайноқ мавзуларга мурожаат қилиш мақсадимиздир”, дейди Даврон Кабулов.

“Браво”, “Миллион”, “Дизайн” жамоалари ниҳоятда беҳаё саҳна кўринишлари билан олқишларга сазовор бўлишга уринишлари ҳеч кимга сир эмас. Ҳақиқий санъат устаси учун уятсиз гаплар уёқда турсин, аслида турли саҳна кўринишлари тайёрлаш ҳам шарт эмас. Биргина Ҳожибой Тожибоевнинг санъатига эътибор қаратсангиз гапимиз исботини кўрасиз. Бугунги кунда Аваз Оҳун ҳам беҳаё сўзлар ва қочирма гапларни аралаштирмай эл ҳурматига сазовор бўла олаяпти.

Демак, Даврон Қобулов ҳам хатосини тушуниб етган. Навбатдаги концерт дастурини кўргач унинг гаплари қанчалар тўғри ёки аксинча эканлигини билиб олармиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов: «Бундан буён беҳаё ва арзон ҳазиллардан қочамиз»