14:30 / 06.03.2019
8 092

Жавоҳир Зокиров: «Пўлат Алемдарни кинога таклиф қилган бўлардим!»

Жавоҳир Зокиров: «Пўлат Алемдарни кинога таклиф қилган бўлардим!»
Жавоҳир Зокиров ўзбек киносидаги айрим муаммолар борасида тўхталиб ўтди. Журналистнинг ҳозирги кунда чет элдан актёр таклиф қилиш ҳолатлари кўпайиб кетгани борасидаги саволларига у шундай жавоб қилди:

— Ҳар битта рол учун аввал ўша жойнинг ўзидан актёр қидириб кўриш керак. Агар Ўзбекистонда топилмаса, кейин таклиф қилиш керак. Бу жуда хунук нарса – ўз актёрларинг хор-у зор бўлиб, кулгули гонорар олса-да, хорижлик актёрларга мўмай пул тўласанг…

Биз турк актёрлари билан ҳам, актёрларимиз билан ҳам тенг беллаша оламиз. Гонораримиз кам бўлса ҳам. Ғалати-да. Бир вақтлар бувижоним айтардилар: «Хўрозқанд чет элники бўлса, ётволиб ялашади».

Агар мен таклиф қилганимда Пўлат Алемдарни ўйнаган Нежати Шашмазни олган бўлардим. Лекин уни таклиф қилиш қийин дейишяпти. Гонорари баланд экан. Олганга яраша ўнта мундайроғидан кўра битта энг яхшисини олиш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жавоҳир Зокиров: «Пўлат Алемдарни кинога таклиф қилган бўлардим!»