Шоҳжаҳон Жўраевнинг дуэтдоши ажойиб овоз соҳибаси Райҳон бўлиб, ижодкорлар «Кўзлари зебо» номли тароналарини мухлиcларига тақдим этдилар. Кутилмаган дуэт, Нуриддин Маъно сўзи ва мусиқаси билан яратилган. Мусиқий сайфал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилди.
Яқиндагина ўзининг яккахон концертини тақдим этган Зоҳиршоҳ Жўраев эса хонанда Муниса Ризаева билан куйлаган тароналарининг премьерасини ўтказдилар. «Аразлама» қўшиғи Зоҳиршоҳ Жўраев концерт дастурида илк бор жаранг сочган эди. Қўшиқ сўзи Муслим Али қаламига мансуб, мусиқа устида эса Мусахон Нурматов ва Жасур Бадалбаевлар иш олиб борганлар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар