23:18 / 12.03.2019
7 699

Тўққиз ёшли юртдошимиз озарбайжонликларни лол қолдирди

Тўққиз ёшли юртдошимиз озарбайжонликларни лол қолдирди
В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг 3-синф ўқувчиси Асилбек Мирзааҳмедов Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрида ўтказилган ”Азад Алиев” номидаги Скрипкачиларнинг I Халқаро танловида иштирок этди.

Мазкур танлов Боку шаҳридаги Узейр Гаджибейли номидаги Боку мусиқий академиясида икки турда ўтказилди. Халқаро танлов ҳайъати аъзолари орасида Ўзбекистон Халқ таълими аълочиси Маъсуда Аҳмедова ҳам таклиф этилди.

М.Аҳмедова танлов иштирокчиларининг ижро маҳоратини профессионал даражада объектив баҳолагани учун махсус ”Ҳайъат аъзолиги Дипломи” билан тақдирланди.

Халқаро танловда Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Украина каби давлатдан иштирокчилар қатнашди.

Танловда вакилимиз Асилбек Мирзааҳмедов “I даражали” диплом билан тақдирланиб, Озарбайжон куйини энг чиройли ижро этган иштирокчи сифатида қайд этилди. Бундан 10 ой аввал у Италиянинг Барлетта шаҳрида ўтказилган “Citta di Barletta” деб номланган ёш мусиқачиларнинг халқаро танловида иштирок этиб Гран При соҳиби бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Тўққиз ёшли юртдошимиз озарбайжонликларни лол қолдирди