10:12 / 22.03.2019
6 314

Ҳиндлар билан ишланган фильм туристлар кўпайишига сабаб бўлди (фото)

Ҳиндлар билан ишланган фильм туристлар кўпайишига сабаб бўлди (фото)
Фото: «minbar.uz»
Ҳиндлар билан ишланган фильм туристлар кўпайишига сабаб бўлди. Бу ҳақида «Minbar.uz» сайтида хабар берилган.

Ҳиндлар билан ҳамкорликда ишланган “Чексиз қувонч” фильми Ҳиндистонда намойиш этилгандан сўнг ҳиндистонлик туристлар сони икки баравар кўпайди. Бу ҳақида “Ўзбеккино” директори Фурқат Зокиров маълум қилди.

“Қизиқ томони, биргина фильм сабабли Ҳиндистондан Ўзбекистонга янги авиарейс йўлга қўйилган", – дейди Фурқат Зокиров.

Комедия жанридаги “Hoichoi unlimited” фильми ўзбек тилига “Чексиз қувонч” деб таржима қилинган. Фильм “Dev entertainment” компанияси билан ҳамкорликда суратга олинган, режиссёри Аникет Чаттопадҳай. Бадиий фильмнинг премьераси 2018 йилнинг 12 октябрь куни Калькуттада бўлиб ўтган.

Айни вақтда фильмни ўзбекчалаштириш ишлари кетмоқда ва у тез кунларда ўзбек тилида намойиш этилади. Фильм тўрт оғайнининг саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади. Фильм Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида, шунингдек, Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Украина ва Озарбайжонда тасвирга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳиндлар билан ишланган фильм туристлар кўпайишига сабаб бўлди (фото)