20:25 / 26.03.2019
6 098

Алишер Узоқов Жаҳонгир Отажоновнинг танқидига муносабат билдирди (видео)

Алишер Узоқов Жаҳонгир Отажоновнинг танқидига муносабат билдирди (видео)
Актёр ва режиссёр, бошловчи Алишер Узоқов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида Алишер Узоқов «The cover up» лойиҳаси ҳақидаги танқидий фикрлар ўринсиз эканлигини маълум қилди.

‘The cover up’ ҳақида гап-сўзлар кўпайиб кетди. Нафақат Жаҳонгир ака, бу ҳақда кўпчилик гапиряпти. Аслида интервью бериш ниятим йўқ эди. Лекин Zo‘r TV ижодкорлари ва ўзимнинг меҳнатимга ачиндим ва интервью беришга мажбур бўлдим.

Бизнинг меҳнатимизга, лойиҳа учун сарфлаган вақтимизга, бу лойиҳанинг яхши чиқиши учун қилинаётган ишларга нисбатан ноўрин баҳолар кўпайиб кетди. Мана шундай гап-сўзлар болалагани сабаб ўзим сизга интервью бериш таклифи билан чиқдим.

‘The cover up’нинг 4-мавсуми бошланиши арафасида. Шунинг учун ҳам миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида келдим. Одамлар бу лойиҳага нисбатан негатив фикрларни эшитаверса, уларнинг ўзида ҳам шундай руҳият пайдо бўлади, деб ўйладим ва сизнинг олдингизга интервью бериш учун ўзим келдим.

Лойиҳа ўзбек санъатида кичик бўлса-да бурилиш ясай олди. Худо хоҳласа жонли ижро борасида бундан ҳам катта ишлар қилиш ниятидамиз. Мақсадим жонли ижрога бўлган эътиборни кучайтириш. Ўқишни битириб қаерга борсам экан деб бошини қашлаб ўтирган ёшларга ёрдам бериш. Zo‘r TV орқали уларни халққа танитиш. Бу канални қўшни давлатларда ҳам кўришяпти, менимча бу мактабда эмас, катта бир давлатда амалга оширилаётган мақсад. Мана шундай мақсад сари интилаётган пайтимиз, майда-чуйдагапларни гапириш тўғрими?!

Жаҳонгир ака ‘Алишер ёнимга келиб шулардан биттаси чиқиб кетиши керак, деб айтди унда мени нима керагим бор’, дебдилар. Жаҳонгир ака яхши инсон, ўзининг фикрига эга, ҳеч кимдан қўрқмайди. Мен буни нафақат Жаҳонгир акадан бошқа бировдан ҳам яширмайман. Тўғри шундай дегандим, чунки система шунақа. Лойиҳада 10 та иштирокчи қатнашади, биринчи турда ҳеч ким чиқиб кетмайди. Иккинчи турда овозлар, ҳакамлар қўйган баллар бўйича охирги қолган иккита иштирокчидан бири чиқиб кетади. 10 балл олиб турган Ёрқинхўжа ёки Афрузани чиқариш керак демайман-у! Бу нарсани битта Жаҳонгир акага айтмаганман. Ҳамма ҳакамларга айтганман. Чунки чиқиб кетиши керак бўлган икки иштирокчи қолиш учун беллашади.

Жаҳонгир ака буни нотўғри тушунганлар, ‘булар ҳал қилиб бўлишибди’, деб ўйлаганлар. Уларни тўғри тушунаман, бу нарсанинг ёзилмаган қонунлари бор деганлар. Жонли ижрони ҳис қилишим керак деганлар, мисол учун мен ҳам театрда ишлаганман, жонли куйламаган бўлсам, жонли ижро қилганман. Бу нарсаларни ўзим ҳам яхши биламан. Лекин телевидениеда ёзилган қонунлар ҳам борда. Катта-катта одамлар қўнғироқ қилишади, яқинларим илтимос қилишади. Олдимга шу даражада кўп одам келадики, худога шукр, яратган эгамнинг олдида юзим ёруғ. Биттасининг ҳам гапи ўтмаган. Интернет саҳифаларда ҳам фактларга асосланмаган фикрлар билдирилади.

Сизлардан илтимос қиламан мана шу лойиҳа борасида негатив фикрлар бўлса, пул томонлама ёки таниш-билиш деганларидек, илтимос сиздан қўлингизда факт билан олдимга келинг. Далил билан олдимга келсангиз, исботлаб берсангиз шу лойиҳани ёпиб юбораман. Ваъда бераман! Кимдир келиб исботлаб берсин. Гапига жавоб берсин. Пул олди ёки таниш-билиш қилди деб исботлаб берсин шу лойиҳани ҳақиқатдан ёпаман. Шу даражада ўзимга ишончим бор.

Алишер Узоқов, актёр ва режиссёр

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов Жаҳонгир Отажоновнинг танқидига муносабат билдирди (видео)