11:49 / 31.03.2019
5 407

Андижонлик созгар бахшилар дўмбирасининг янги намунасини ишлаб чиқди (фото, видео)

Андижонлик созгар бахшилар дўмбирасининг янги намунасини ишлаб чиқди (фото, видео)
Андижонлик созгар, миллий созлар ихтирочиси Абдумалик Мадраимов бахшилар учун дўмбира созининг янгича намунасини яратди.

«Шу йили 5—10 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида ўтадиган бахшилар халқаро фестевали учун бахшиларимиз овози яхши, янгиланган дўмбира ясаб беришимизни сўраб мурожаат билан чиқишди. Янги намунадаги чолғу устида икки ой ишладик. Овози баланд, бемалол катта давраларда чалиб айтишга қулай. Бахшилар билан телефон орқали мулоқот қилиб, овозини эшиттирдик, уларга маъқул келди. Албатта, ҳақиқий баҳони бахшиларимиз қўлида чалиб кўргандан сўнг беришади», — дейди созгар уста Абдумалик Мадраимов.

Аввалги ёнғоқ дарахтидан ўйиб ясалган дўмбирадан фарқли янги намунадаги дўмбира турли қисмлардан йиғиб ишланган бўлиб, анча енгил. Қўл сирғаниб чалишга қулай бўлиши учун дастаси едирилмайдиган ва силлиқ текисталитдан ясалган. Шунингдек, мусиқа мактабларининг бахшичилик синфлари ўқувчиларига мосланган варианти ҳам синовдан ўтказилган.

Абдумалик Мадраимовнинг қўшимча қилишича, янги намунадаги дўмбирани ясашга битта дутор ясашга кетган вақт ва сарф-харажатлар ишлатилган. Бу ҳозирда 450 минг сўм атрофига тўғри келади.

Уста кўп йиллардан буён Ўзбекистонда қўлланилаётган 37 хилдаги мусиқа асбобларини қайта ишлаш ва такомиллаштириш билан шуғуллуниб келади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Андижонлик созгар бахшилар дўмбирасининг янги намунасини ишлаб чиқди (фото, видео)