00:05 / 05.04.2019
4 362

Халқ артисти Маҳмуд Намозов тарихий воқеа ҳақида гапирди

Халқ артисти Маҳмуд Намозов тарихий воқеа ҳақида гапирди
Президентимиз ташаббуси билан 5 — 10 апрель кунлари Термиз шаҳрида Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ўтказилиши дунё бахшилари, фольклоршунослари, маданият ва санъат намояндаларини қадим Сурхон воҳасига чорламоқда. Халқимиз ҳам ушбу нуфузли санъат анжуманини катта иштиёқ ва интиқлик билан кутяпти.

Мухбирларимиз халқаро фестиваль арафасида соҳа вакиллари ва юртдошларимизнинг айримларидан дил сўзларини ёзиб олди.
— Ёшлигимиздан тўй-ҳашамлар, сайил ва маросимларда бахшилардан достонлар, турли термалар эшитиб катта бўлганмиз. Ўзимиз ҳам халқнинг оқинларига ҳавас қилиб дўмбира чертганмиз, фольклор намуналаридан ижро этишга ҳаракат қилганмиз. Мана шу истак ва интилишларимиз бизни санъат йўлига бошлаган, десам, хато бўлмас.

Юртбошимиз ушбу қадимий санъат турини кенг тарғиб қилиш, рағбатлантириш мақсадида халқаро даражадаги катта фестиваль ташкил этгани улкан тарихий воқеа бўлди. Бахши ва оқинларимизга ўзлигини, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун кенг майдон яратилди. Шу соҳада фаолият юритаётган бир санъаткор сифатида бундан кўксим тоғдек кўтарилди. Йиллар давомида ушалмай келаётган орзуларимиз, истак-хоҳишларимиз рўёбга чиқди.

Халқимизда “Оққан дарё оқмай қолмас”, деган ҳикматли нақл бор. Туби теран, ўзанлари мустаҳкам қадим миллий санъатимиз энди яна дунёга кенг қулоч ёзади. Ўз қанотларида бутун дунёга эзгулик, маърифат, меҳр-оқибат уруғларидан илинади.

Маҳмуд НАМОЗОВ,
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти

Манба: "Ҳалқ сўзи"

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Халқ артисти Маҳмуд Намозов тарихий воқеа ҳақида гапирди