21:05 / 08.04.2019
10 886

Дурдона Қурбонова: "Йигитлар гап отганда ўзидан сипо ясаб оладиган қизларни ёқтирмайман"

Дурдона Қурбонова: "Йигитлар гап отганда ўзидан сипо ясаб оладиган қизларни ёқтирмайман"
Актриса Дурдона Қурбонова яқинда Интервью ТВ каналига берган интервьюсида баъзи ўзбек қизлари ҳақида ўз фикрларини баён қилган. Яъни:
- Йигитлар гап отганда ўзидан сипо ясаб оладиган қизларни ёқтирмайман. Сипо кўринган қиз рол ўйнаётган бўлади. Йигитларнинг ўзлари ҳам бу нарсани тушуниб қолишган. Озгина гаплашиб кўрсангиз сезилади. Учрашувларга чиққанда “йигитлар билан гаплашмаганмисиз” деб сўрашади.

Болалар билан гаплашмаган қизнинг ўзи йўқ! Ҳеч бўлмаса бир марта бўлса-да смс хабар ёзишган. “Ёзишмаганман” дейдиган қизга мен ишонмайман. Баъзибир актрисаларимиз инстаграмда жонли эфирда “мен севгига ишонмайман, кимдир мени яхши кўриб қолса, ўшанда ишонаман” дейди.

10 тасига алданиб юриб, энди бунақа гаплар қилади. Баъзида қизлар борасида ўзим ҳам адашаман. Тирноғида лак билан намоз ўқийдиган қизлар бор. Тирноғимга лак суриб, съёмкада яхши кўринади, деганман онамга. Шунда онам, сен съёмкангни ўйлаяпсанми ёки нариги дунёингними, деганлар, - дейди Дурдона Қурбонова.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дурдона Қурбонова: "Йигитлар гап отганда ўзидан сипо ясаб оладиган қизларни ёқтирмайман"