11:55 / 02.05.2019
5 484

«Уммон»нинг яна бир аъзоси гуруҳни тарк этди (фото)

«Уммон»нинг яна бир аъзоси гуруҳни тарк этди (фото)
Фото: «Дарё»
«Уммон» гуруҳининг яна бир аъзоси жамоани тарк этди. Бу ҳақда гуруҳ хонандаси Шоҳрух Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

«Барча келаётган саволларга жавоб бераман, бермасам бўлмайди. Ҳамма гаплар тўғри эндиликда ‘Уммон’ гуруҳини келишилган ҳолда Жасур Рафиқов ҳам тарк этди. Орамиздаги дўстлик абадий қолади. Ҳеч қандай урушлар бўлгани йўқ», — деб ёзади хонанда.

Шоҳрух шунингдек, энди гуруҳ тақдири нима бўлиши ҳақидаги саволларга ҳам тез кунда жавоб беришини ёзиб қолдирган.

Аввалроқ, «Уммон» нинг яна бир хонандаси Зоҳид ҳам гуруҳни тарк этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Уммон»нинг яна бир аъзоси гуруҳни тарк этди (фото)