
2015 йилнинг 22 декабрида Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг янги “Мен сен билан қироличаман” альбоми тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилган эдик, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Discovery компанияси томонидан тайёрланган альбом Юлдуз Усмонованинг 60-мусиқий альбоми бўлиб, ундан 18 та қўшиқ жой эгаллаган.
Альбомдаги “Мен бобомни соғиндим” таронаси ижтимоий мавзуда яратилган бўлиб, унда инсонлар ор-номусли, иймонли, йигитларлар бир сўзли бўлишга чақирилган.
Нафсларига ҳоким бўлган инсонлар қани-ей,
Белбоғи бор белида йигитлар қани-ей.
Қўшиқ миллий либослар кийган қизларнинг камайиб кетгани ҳақида ҳам куйланган.
Оппоқ шойи рўмоллари бошида қани,
Момоларим ўсмалари қошида қани.
Бундан ташқари, “Мусофирлик нонин еганлар” қўшиғида ўз халқидан узоқда бўлиб, мусофирлик қийинчилигини кўрган инсонлар дарди ёритилган. Унда ўз халқи ва оиласидан олисда юриш қийин экани, ўз юртингдан қадрлироқ макон йўқ экани куйланган.
Қуйида эътиборингизга икки қўшиқни тақдим этамиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар