17:57 / 10.05.2019
7 776

Шаҳзоданинг бу йилги концерт дастури қандай ўтди? (фото)

Шаҳзоданинг бу йилги концерт дастури қандай ўтди? (фото)
MyDay хонанда Шазоданинг «Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастуридан фоторепортаж тайёрлади. Қуйида ушбу фоторепортаж эътиборингизга ҳавола этилади.


Декорация
Хонанда саҳна безатишда одатдагидек оддийликка катта аҳамият берган. Саҳна учта катта лед-панеллар ва марказда ўзгарувчан кўчма девор билан безатилган. Мониторларда қўшиқларга ҳамоҳанг тарзда видео тасвирлар алмашиб турди.



Рэпертуар
Концерт дастури учта блокдан иборат бўлиб, 19 та тарона жаранг сочди. Улар орасидан янги қўшиқлар билан бир қаторда хит бўлишга улгурган ижод намуналари, шунингдек, дуэтлар ўрин олган эди. Концертга ташриф буюрган мухлислар хонанданинг «Қўллар тепага», «Чикко», «Биллионер» каби тароналарини биргаликда ижро этдилар десак ҳам бўлади.




Дуэтлар
Мафтункор Шаҳзода концерт давомида тўрт марта дуэт куйлади. Хонанданинг илк дуэтдоши Ёрқинхўжа Умаров бўлиб, улар биргаликда Шахзоданинг энг машҳур тароналаридан бири бўлмиш «Қўллар тепага»ни ижро этди. Иккинчи блокда хонанда таниқли «Беном» гуруҳи вакиллар Сарвар ва Комил билан тожикча қўшиқ куйладилар. Шаҳзоданинг навбатдаги дуэтдоши унинг қадрдон дугонаси ва ҳамкасби Нилуфар Усмонова бўлди. Машҳур «Чикко» таронасини эса хонанда тўнғич ўғли Солиҳ билан биргаликда куйлади.




Рақслар
Концерт дастури давомида томошабинлар замонавий рақс ва балет кўринишларидан баҳраманд бўлди. Шаҳзоданинг ички кечинмалари ва дунёсини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Ҳамроева етказиб беришга ҳаракат қилди. Хонанданинг «Жажжи қизалоқ» таронаси жаранг сочганда «Тантана» гуруҳининг жажжи қизалоқлари рақсга тушди.




Костюмлар
Хонанданинг концерт дастури учун дизайнер Zulfiya Sulton томонидан уч хил образ яратилган бўлиб, уларнинг ҳар бири нозик дид ва катта меҳр билан яратилгани яққол намоён бўлди. Ҳар бир образ Шаҳзоданинг нозик қалби ва мафтункорлигига урғу бериб турди. Раққосларнинг образлари устида ҳам алоҳида ишланган бўлиб, деярли ҳар бир тарона учун уларнинг либосларидаги деталлар ўзгариб турди.



arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзоданинг бу йилги концерт дастури қандай ўтди? (фото)