
Фото: Life
Россиялик хонанда МакSим ЙТҲдан кейин илк концертини 25 май куни Тошкентда, «Халқлар дўстлиги» санъат саройида беради. Бу ҳақда қўшиқчи MY5 телеканали орқали мухлисларига видеомурожаатида маълум қилган.
Шу йил апрель ойида МакSим «Абонент недоступен» қўшиғига клип олиш учун сафарга отланаётиб, бехос содир бўлган ЙТҲ сабаб Москва шифохоналаридан бирига ётқизилганди. Ҳозирги пайтда унинг соғлиғи анча тикланган ва у Тошкент сафарига ҳозирлик кўрмоқда.
— Ассалом, қуёшли Тошкент! Биз сизлар билан 25 май куни «Халқлар дўстлиги» саройида кўришамиз! Қалбимиз ардоғидаги сара қўшиқларимиз, ажиб туйғуларимизни меҳмондўст шаҳар аҳлига тақдим этамиз! — дейди МакSим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар