Marche du Film кинобозорида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан очилган миллий павильонда Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI) президенти билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ушбу нуфузли халқаро ассоциацияга аъзо бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
AFCI президенти Жесс Коноплиа Марказий Осиёда биринчи ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига аъзолик сертификатини топширди.
Учрашув давомида Ўзбекистоннинг хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳияти ҳамда кинолокациялари жозибадорлиги тақдим қилинди. Бундан ташқари ассоциация билан истиқболли ҳамкорлик хам муҳокама қилинди.
AFCIʼга аъзо бўлиш билан Ўзбекистон миллий кинокомиссияси бутун дунёдаги кинокомиссиялар маълумотлари базасига киритилади, жаҳоннинг энг йирик продюсерлари ва кинокомпаниялари шу ассоциация орқали Ўзбекистонни суратга олиш учун манзил сифатида кашф қилади.
Бундан ташқари, маҳаллий киномутахассислар ўз тажрибаларини оширишлари учун хорижий конференция ва ўқув машғулотларига жалб қилинишади.
Маълумот учун, штаб квартираси АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган Халқаро кинокомиссиялар ассоциацияси (AFCI)га дунёдаги 300 дан ортиқ кинокомиссиялар аъзо бўлган.
Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлиб AFCIʼга аъзо бўлган Ўзбекистон миллий кинокомиссияси 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳаммуассислигида ташкил қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади