Фото: «Дарё»
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Муножот Йўлчиева «Дарё» мухбири Миролим Исажонов уюштирган суҳбатда хонанда Муниса Ризаева бир нечта интервьюларида кун келиб унга шогирд тушиши ва мақом сирларини ўрганиш нияти борлигини айтгани юзасидан ўз фикрини билдирди.
У «Фурсати етиб, олдингизга келса, устозлик қилишингиз мумкинми?», — деган саволга қуйидагича жавоб берди:
— (самимий кулади) Мунисахон 6-синфда ўқиётган даврида оналари олдимга олиб келган. Буни унинг ўзи ҳам яхши эслайди. Волидаси билан яқин дугонамиз. Ўшанда Мунисахоннинг овозини эшитиб кўрганман ва «Дугона, қизингизда ўзига хос овоз мавжуд. Аммо кўпроқ европача йўналишидаги ижрога мойиллиги бор экан», — дея фикр билдирганман. «Майли, унда сал каттароқ бўлсин, ўзингизга шогирдликка берамиз», — деганди.
Ушбу суҳбатимиздан кейин Мунисахон Англияга жўнаб кетди ва у ердаги мактаб, коллеж ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиди. Юртимизга қайтгач, Европада олган билимлари, изланиши ва тинимсиз ҳаракати орқали ижодини ривожлантириб, ҳамон тинмай меҳнат қиляпти. Унинг ўзи ҳам бир-икки марта мақомни ўрганмоқчи эканлигини айтган.
Лекин тадбирлар, ижодий жараёнлар билан вақти тиғизлиги боис ҳали олдимга келгани йўқ. Фурсати етганида ёнимга келса, кўксидан итармай, унга мумтоз қўшиқлар ва мақом сирларидан сабоқ бериб, ёрдам қўлини чўзишга бажонидил ҳаракат қиламан. Инсонда хоҳиш ва интилиш бўлса, ҳар нарсанинг уддасидан чиқиши шубҳасиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди