
25 май куни юртимизнинг муҳташам саройларидан бўлган "Халқлар дўстлиги" саройи битирувчи ёшлар билан гавжум бўлди. "Менинг юртим" телеканали 2019 йил битирувчилари учун бир умрлик унутилмас туҳфа - концерт дастури тайёрлади.

Кутилганидан ҳам аъло даражада бўлиб ўтган дастурда ўзбек эстрадаси хонандалари билан бир саҳнада россиялик эстрада хонандаси МакСим ҳам юртимиз ёшларига катта ҳаёт остонасида омад ва бахт тилади.

Шоу дастурга My5 телебошловчилари ҳам ўз чиқишлари билан файз бағишлашди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, концерт дастури тез кунларда эфирга узатилиши режалаштирилган.




Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг