date
views 4 119

Туркияда Навоийнинг баҳоси 100 минг доллар бўлган қўлёзмаси топилди

Туркияда Навоийнинг баҳоси 100 минг доллар бўлган қўлёзмаси топилди
Туркиянинг Килис шаҳридаги тинтув вақтида Алишер Навоийнинг 100 минг долларга баҳоланиши тахмин қилинаётган қўлёзмаси топилди. 15-асрга тааллуқли қўлёзма Алишер Навоий ғазаллари асосида тартиб берилган девондир. Бу ҳақда Minbar.uz хабар бермоқда.

Килис шаҳри прокуратураси кўрсатмасига асосан тарихий асарларни ўғирловчи, яширинча сақловчи шахсларга қарши махсус операция ўтказилган.

Навоий қўлёзмаси Килис шаҳри марказида яшовчи Т.А. исмли кишининг уйидаги тинтувда топилган.

Қўлёзма 378 саҳифадан иборат бўлиб, 100 минг долларга баҳоланиши кутилмоқда.
Исми очиқланмаган Т.А.ни сўроқ қилиш учун Тергов қўмитасига олиб боришган.

Туркиянинг «Hurriyet» газетаси Навоий туркий тилда илк бор «Хамса» ёзгани, туркий тилнинг форс тилидан устунлигини исботловчи «Муҳокаматул-луғатайн» асарини ёзганини қайд этаркан, Навоийни Маҳмуд Кошғарийдан кейин турк тилига энг кўп хизмат қилган киши деб эътироф этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Туркияда Навоийнинг баҳоси 100 минг доллар бўлган қўлёзмаси топилди