15:50 / 18.06.2019
4 756

Саида Мирзиёева: «Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда»

Саида Мирзиёева: «Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда»
Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева «Assouline Publishing» нашриётининг ҳаммуассиси ва муҳаррири Яффа Ассулин ҳамда буюмлар ва ландшафтни суратга олиш соҳасида эътироф топган фотограф Лазиз Ҳамани билан учрашди.

Фото: facebook.com/saida.mirziyoyeva
«Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттирадиган учта китоб чоп этиш лойиҳасини муҳокама қилдик. Китоблар 2021 йилда Лувр музейида очиладиган «Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар» номли кўргазма доирасида тақдим этилади.

Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Хориж китобхонлари жозибадор диёримизни нафақат яқиндан билиб олади, балки уларда Ўзбекистонга келиш ва барчасини ўз кўзи билан кўриш истаги пайдо бўлади!», — деб ёзди Саида Мирзиёева «facebook»даги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Саида Мирзиёева: «Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда»