Яна бир ўзбекистонлик қиз Miss International гўзаллик танловида қатнашади (фото, видео)

  • 11 июль 2019, 07:47
  • 1 815
  • Маданият
  • Яна бир ўзбекистонлик қиз Miss International гўзаллик танловида қатнашади (фото, видео)
    Яна бир ўзбекистонлик қиз — айни пайтда Чехияда истиқомат қилувчи Тамила Хўжаева Miss International халқаро гўзаллик танловида иштирок этади, дея хабар бермоқда «Дарё». Унинг финал босқичи 12 ноябрь куни Япония пойтахти Токиода бўлиб ўтади.

    Фото: «Nuz.uz»

    У Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олган. Сўнг Прага молия ва бошқарув университетида ўқишини давом эттирган.

    Фото: «Nuz.uz»

    Тасодифан профессионал фотосуратчилар эътиборига тушгач, моделлик дунёсига кириб келган.

    Фото: «Nuz.uz»

    Шу йилнинг февралида Тамила Miss Global International гўзаллик танловида қатнашиб, 2-ўринни эгаллади.

    Фото: «Nuz.uz»

    Шундан кейин у Марказий Осиё бўйича халқаро танловлар франшизаси эгаси USN International Management ассоциацияси миллий директори эътиборига тушди, унга Miss International халқаро танловида қатнашиш таклифини беришди.

    Фото: «Nuz.uz»
    Ўзбекистонда халқаро гўзаллик танловларининг оралиқ босқичи, миллий танлов ўтказилмаслиги боис, номзод бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқи Марказий Осиё минтақаси бўйича миллий директорга тегишли бўлади.

    Аввалроқ 20 ёшли Нигина Фахриддинова Miss Intercontinental Uzbekistan 2019 унвони соҳибига айлангани ва биринчи марта танлов финалида мамлакат номидан иштирок этиши хабар берилган эди.

    » » Яна бир ўзбекистонлик қиз Miss International гўзаллик танловида қатнашади (фото, видео)