11:01 / 13.07.2019
3 862

Ўзбекистонлик археологлар афсонавий Окс Александриясини топди

Ўзбекистонлик археологлар афсонавий Окс Александриясини топди
Фото: «Podrobno.uz»
Ўзбекистонлик археологлар тарихчи ва географ Птоломей ўз асарларида тилга олган афсонавий Окс Александриясини аниқлади, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz»га таяниб Дарё нашри.

Қазилмалар натижалари 22—26 август кунлари Тошкент, Термиз ва Самарқандда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданияти ва санъати ҳафталиги доирасида тақдим этилади.

Ўзбекистонлик тадқиқотчилар маълумотларига кўра, Окс Александрияси Кампиртепа қадимий шаҳри ўрнида жойлашган.

«Биз айни пайтда шу бўйича кўплаб материаллар тайёрлаяпмиз. Биз бу ҳақда эълон қиламиз, токи бу жой дунё харитасида пайдо бўлсин. Бу бутун дунё учун яхши янгиликка айланади, ҳам олимлар, ҳам сайёҳларнинг эътиборларини кўпроқ жалб этади. Барча зарур исбот базаси бизда бор», — деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов.

Маданият ва санъат ҳафталиги иштирокчиларига, шунингдек, Окс Александриясининг 3D-форматдаги инсталляцияси ҳам намойиш этилади, у қадимий шаҳарни «қайта тиклаб», иштирокчиларга ушбу археологик ёдгорликнинг дастлабки қиёфаси билан танишиш имконини беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонлик археологлар афсонавий Окс Александриясини топди