
Мафтункор хонанда Юлдуз Турдиева ўз мухлисларини навбатдаги ижод асари билан хушнуд этди.
Хонанда яқинда «Севги» номли қўшиғини кенг омма эътиборига ҳавола этган эди. Ҳамдам Собиров сўзи ва мусиқаси билан куйланган таронага видеоклип ҳам суратга олинди. Мазкур клип Юлдуз Турдиеванинг «Мени унут» қўшиғига ишланган видеоасарнинг мантиқий давоми бўлиб, унда Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева суратга тушган. Маълум бўлишича, мазкур ҳикоя бу сафар ҳам ўз ниҳоясига етмаган бўлиб, унинг давоми суратга олинади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар