13:27 / 08.08.2019
5 581

Дунёнинг энг таниқли Instagram блогерлари Ўзбекистонга келади (фото)

Дунёнинг энг таниқли Instagram блогерлари Ўзбекистонга келади (фото)
22—27 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган World Influencers Congress I Халқаро инфлюенсерлар конгрессига 100 га яқин таниқли блогернинг ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Уларнинг орасида Instagram орқали турли мамлакатларга саёҳатлар ҳақида сўзловчи Wonderful places саҳифаси асосчиси Сюзанна Брух ҳам бор.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Таъкидлаш жоизки, Instagram’даги Wonderful places саҳифасини бугунга келиб 13 миллионга яқин киши кузатиб боради. Сюзанна Брух ўз саҳифасига 6729 пост жойлаштирган. Улар орасида Греция, Франция, Италия, Сингапур, Германия, Чехия, АҚШ, Австрия, Япония каби мамлакатларнинг диққатга сазовор масканларини кўришингиз мумкин. Шунингдек, I Халқаро инфлюенсерлар конгресси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрувчилар қаторида Senstylable (9,6 млнга яқин кузатувчиси мавжуд) саҳифаси асосчиси Рейта Хакаж ҳам бўлиб, у шу кунга қадар 2 миллионга яқин пост билан бўлишган. Саҳифа мода олами ва шоппинг «ихлосмандлари» учун мўлжалланган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Бундан ташқари, Matte Liquid Lipstick бренди асосчиси, House of Rawan дўконлар тармоғи билан танилган Раван бин Ҳуссайн (3,6 млн атрофида кузатувчига эга), Сан-Франсискода истиқомат қилувчи бюти-блогер Садаф (2 млн фолловер), ажойиб сайёҳ-сураткаш Алтуг Галип (1,3 млн фолловер) каби фолловерлари сони кундан кунга ошиб бораётган кўплаб таниқли шахслар ҳам Ўзбекистонга ташрифларини тасдиқлаган.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
«World Influencers Congress» I Халқаро инфлюенсерлар конгрессининг асосий мақсади туризмни ривожлантириш ва инфлюенсерлар глобал тармоғини кенгайтиришга доир ғоялар ва илғор усуллар билан ўзаро алмашиш учун платформа яратишдан иборатдир.

Қайд этиш лозимки, Халқаро инфлюенсерлар конгресси бутун дунёнинг фикрлар етакчиларини бирлаштиради ва мунтазам равишда дунёнинг турли нуқталарида ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дунёнинг энг таниқли Instagram блогерлари Ўзбекистонга келади (фото)