22:50 / 26.08.2019
4 050

Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб берди

Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб берди
Самарқанд шаҳрида «Шарқ тароналари» XII халқаро мусиқий фестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди вава фестивал иштирокчиларини табриклади.

«Бугунги анжуманимизда дунёнинг барча қитъаларидаги 75 давлатидан 340дан ортиқ меҳмонлар иштирок этмоқда. Биз ушбу таниқли маданият арбоблари, санъатнинг чинакам фидойиларини тинчлик ва эзгулик элчилари сифатида биламиз», дейди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари табригида мазкур конференцияни ўтказишни қўллаб-қувватлаб, унда иштирок этгани учун ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хонимга миннатдорлик билдирди. Маданий меросни сақлаш бутунжаҳон халқларининг саъй-ҳаракатини бирлаштириш орқали амалга оширилиши таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон заминида азалдан турли халқ, дин, маданият вакиллари ёнма-ён яшаб келгани, Буюк ипак йўлининг мамлакатимиз ҳудудидан ўтгани маданиятлараро мулоқотнинг ривожланишида муҳим ўрин тутгани алоҳида қайд этилди.

Фестивал 30 август кунига қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Президент Самарқандда «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини очиб берди