22:27 / 25.09.2019
4 195

Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильм аниқ бўлди

Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильм аниқ бўлди
Фото: ЎзА
2019 йилнинг 21 сентябр куни Ўзбекистон Оскар қўмитасининг координацион маркази ҳисобланган Ўзбекистон миллий кинокомиссиясида Оскар мукофотининг «Энг яхши халқаро бадиий фильм» номинациясига Ўзбекистоннинг бир қатор киноижодкорларидан тақдим қилинган фильмлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Муҳокама натижасига кўра, Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон» тўлиқ метражли бадиий фильми Оскар мукофотига Ўзбекистон номидан илгари сурилиши тўғрисида 23 сентябр куни ўзбек киносига бағишланган форумда тантанали равишда эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Абдуҳалил Мингноровнинг «Имом Термизий», Риҳсибой Муҳаммаджоновнинг «Қор ёғмоқда, оппоқ қор», Абдувоҳид Ғаниевнинг «Элпарвар», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон», Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон» ҳамда Илҳом Муҳаммадиброҳимовнинг «Парвоз» деб номланган фильмлари танлов учун тақдим қилинган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оскар мукофоти учун Ўзбекистон номидан қатнашадиган фильм аниқ бўлди