
26 сентябрь куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультет тантанали равишда очилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Тадбирда Париж Халқаро мода академиясининг президенти жаноб Жан-Филип Вуклер, академия директори Карина Андрес хоним, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Қўнғирот Шарипов, институт жамоаси ва талаба-ёшлар иштирок этди.
Жаҳонга машҳур Париж Халқаро мода академияси билан ҳамкорликдаги қўшма факультетга 50 нафар талаба қабул қилинди. Ўқув жараёни халқаро илғор тажрибалар асосида ҳамкорлар томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўзбек ва француз профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади.
Мазкур халқаро қўшма факультетда талабалар тўрт йил таҳсил олади, ўқув жараёнлари ва амалиётнинг бир қисми Францияда бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Битирувчиларга Париж Халқаро мода академияси ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг дипломлари берилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар