Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас»

Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас»
Фото: Facebook
Бугун, 14 октябр куни хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг лицензияси тугатилгани ҳақида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси расмий баёнот билан чиққанди.

Унда сўнгги вақтларда Жаҳонгир Отажонов масъулиятни бироз унутиб қўйгани, санъаткор одобига, миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган номуносиб ҳаракатлар қилганликда айбланиб, унинг лицензияси бекор қилингани ҳақида маълум қилинганди.

«Ўзбекконцерт»нинг ушбу баёноти ижтимоий тармоқларда турлича қарши олинмоқда.
Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов ўзининг телеграм каналида шундай ёзиб қолдирди:

«Жаҳонгир Отажоновнинг қўшиқларини оилам ва фарзандларим билан яхши кўриб тинглайверамиз! Бунинг учун шахсан бизга лицензия керак эмас!».
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар