06:00 / 28.10.2019
4 401

Юлдуз Усмонованинг Россиядаги концерт билетлари нега қиммат?

Юлдуз Усмонованинг Россиядаги концерт билетлари нега қиммат?
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Россияда гастрол концертларини тақдим этади. Ижтимоий тармоқларда ушбу дастурларнинг билетлари жуда қимматлиги ҳақида эътирозлар бўлмоқда.
Юлдуз Усмонованинг концерт директори Носиржон Каримов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида ушбу эътирозларга ойдинлик киритди.

- Авваломбор, шу нарсани таъкидлаб ўтишим керакки, концерт катта тадбир ҳисобланади. Тадбир ташкилотчилари кўпроқ ўзининг харажатларидан келиб чиқади. Бу жиддий тадбир бўлгани учун албатта бунга жиддий ёндашилади. Тўғри, ижтимоий тармоқларда билет нархи қиммат деб айтишаётган бўлиши мумкин. Лекин, бир нарсани ҳисобга олиши керак. Санъаткорни рейтинги бор. Рейтинг қанчалик юқори бўлса, чипта нархи шунга қараб бўлади. Чунки, яхши санъат, юқори даражадаги санъат ҳеч қачон арзон турмайди. Бу нарсани мухлислар ҳис қилиши керак.

Биз Москвадаги концерт ташкилотчилари билан боғланиб турибмиз, улар айтишяптики, тармоқларда 10 000 — 12 000 рубл деб маълумот беришяпти. Тўғри, бунақа нарх бор, фақат бунақа нархга билетларимиз саноқли, яъни вип жойлар холос.

Лекин, улар энг қиммат билетимиз 6000 рубл деб айтишяпти. Энг қиммат билетларимизни 6000 рублдан сотаяпмиз, қолган жойларни интернетдан ҳам кўриб билишса бўлади. Биз буни албатта кузатиб бораяпмиз. Арзон билетларимиз 4000, 3000, 2000 рублдан сотиляпти. Яна бир марта таъкидлайман, нарх-наво, бозор иқтисодиёти харажатлардан келиб чиқади.

Юлдуз Усмонованинг Россиядаги концерт дастурлари 13 ноябрда Москвада, 14 ноябрда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ҳозир ташкилотчиларнинг берган маълумотига кўра 70—80 фоиз чипталар сотиб бўлинган.

Биз ҳам концерт чипта нархлари жуда қиммат бўлишини хоҳламаймиз, лекин, яна бир марта таъкидлаб ўтаман, концерт ташкилотчилари ўзларининг харажатидан келиб чиққан ҳолда шу нархларни қўйишган.

Россиядаги гастрол концертларидан сўнг, ноябрь ойида АҚШга гастрол концертлар режалаштирилган. Бундан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг бошқа ҳудудларига концерт дастурлари билан меҳмон бўламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонованинг Россиядаги концерт билетлари нега қиммат?