07:31 / 12.11.2019
7 879

Болливуд кино оламидаги энг бахтиёр беш жуфтлик

Болливуд кино оламидаги энг бахтиёр беш жуфтлик
Ушбу мақоламиз орқали эътиборингизга Болливуд кино юлдузларининг энг бахтиёр Топ 5 жуфтлигини ҳавола этамиз:

1. Дилип Кумар ва Саира Бано - ушбу машҳур жуфтлик йигирма икки йилдан буён бирга тотув яшаб келишмоқда,

2. Акшай Кумар ва Твинкле Ханна - бу машҳурлар жуфтлиги оиласини асраб қолиш учун бараварига ҳаракат қилишади ва бир-бирларини чин дилдан қўллаб қувватлашади.

3. Ажай Девган ва Кажол Мукҳержи - Ажай ва Кажол жуфтликлари анчагина синалган жуфтликлардандир. Негаки, улар турмуш қуриш фикрига келиш учун роппа-роса тўрт йил сарфлашди. Ҳозирда бу бахтиёр жуфтликнинг иккита фарзанди бор.

4. Амитабҳ Баччан ва Жая Баччан - бу жуфтликни «Салом шодлик, салом ғам» фильми орқали ҳам бутун дунё таниган. Улар 1973 йилда турмуш қуришган бўлиб, ҳозирда иккита фарзанди бор.

5. Шоҳрух Хон ва Гаури Хон - бу жуфтликнинг севгиси ҳам бутун Болливудга овоза бўлган. Уларнинг тўйлари Шоҳрух Хон ҳали у қадар машҳур бўлмаган пайтлари, 1991 йилда бўлиб ўтган. Бугунги кунда улар уч фарзанднинг ота-онасидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд кино оламидаги энг бахтиёр беш жуфтлик