Рани Мукержи YRF эгаси Адитя Чопра билан турмуш қургандан кейин ўзининг ҳақиқий бахтини топа олди. Уларнинг тўйи Италияда яширин тарзда ихчамгина қилиб ўтказилган. Албатта, Рани Мукержи ўзгача бир истеъдод соҳибаси бўлгани учун унинг шахсий ҳаётига кўпгина мухлислари қизиқиш билдиради. Турмуш ўртоғи Адитя билан турмушлари бахтиёр бўлсада, унинг ўтмишида бир қанча севги изтироблари билан боғлиқ миш-мишлар бўлиб ўтган.
Актрисанинг Амир Хон билан ҳам ишқий муносабатда бўлгани ҳақида тахминлар юради. Бунга жавобан Рани "Кечқурунги соат учда ҳам ёрдамга чақира оладиган инсоним бу - Амир Хон эди ва мен уни дўст сифатида қадрлайман" -дея изоҳ берган.
Яна бир кўп тарқалган миш-мишлардан бири бу- Рани Мукержи ва Абхишек Баччан ишқий муносабатларидир. Уларнинг ўртасидаги алоқалар биргаликда ўйнаган ролларидан кейин юзага келган.
Айтишларига қараганда, Жая Баччаннинг ўзи ҳам Ранини келин қилишни жуда хоҳлаган, бироқ бу борада дунё гўзали Айшвария Райнинг омади келган. Айшвария ва Абхишекларнинг тўйидан сўнг юқоридаги ишқий саргузаштлар якун топган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди
Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин
Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди
ЕЧЛ. “Бавария” ва “Реал” ўртасидаги дастлабки учрашувда жанговар дуранг қайд этилди
Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади
Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин