Хотин-қизлар қўмитаси Элмира Боситхонова хонанда Лола Йўлдошеванинг интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Севгингни менга айт» қўшиғи клипига муносабат билдирди.
«Куни кеча Лола Йўлдошеванинг клипи чиқди. У ‘Ўзбекконцерт’ни лицензия олиб, бериш тартибини балки тўғри танқид қилгандир. Лекин атласни масхарабоз кийими қилгани, маънавият сўзини ўйинчоқ қилиб қўйгани – бу йигирма бешинчи кадр. Афсуски, буни яна ижтимоий тармоқда кўпчилик қўллаб-қувватлаган», – деди Боситхонава 15 ноябрь куни матбуот анжуманида, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Аввалроқ, хонанда Лола «Севгингни менга айт» деб номланган таронасига ишланган иккинчи клипини тақдим этди. Ушбу клипда хонандаларга лицензия берувчи комиссия фаолияти ўзига хос равишда очиб берилган.
Маълумот учун, «Ўзбекконцерт» 14 октябрь куни Жаҳонгир Отажоновни лицензиясидан айирди. Бироқ, 16 октябрь муассаса Жаҳонгир Отажновни лицензиясини қайтариб берди. Шунингдек, олдинроқ лицензиясидан маҳрум қилинган санъаткорлар Абдулла Қурбонов, Шаҳло Аҳмедова ва Ҳалима Ибрагимовага ҳам ижодий фаолиятини давом эттиришга рухсат берганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”