2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео)

  • 20 ноябрь 2019, 00:16
  • 867
  • Маданият
  • 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео)
    Кино ихлосмандарини 2019 йилнинг сўнгги икки ойида қандай премьералар кутмоқда. Бугунги шарҳимизда ноябрь ва декабрь ойларида катта экран юзини кўрадиган фильмлар ҳақида маълумот берамиз.

    «БИРИНЧИ АВГУСТ»
    Премьера:
    26 ноябрь
    Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинган «Биринчи август» фильмида олий ўқув юртига кириш имтиҳонлари билан боғлиқ фирибгарликлар нишонга олинган. Кино картинада бош қаҳрамон ролини Йигитали Мамажонов гавдалантирган. Яна бир бош роль ижрочиси ёш, истеъдодли актриса Феруза Юсупова. «Биринчи август» фильмида таълим соҳасидаги ноқонуний амаллар муаммолари кўтарилган. Йигитали Мамажонов тест жараёнларида "паровоз" вазифасини бажарадиган уддабурон образида намоён бўлади.
    View this post on Instagram

    Oz qoldi... "1 Avgust"

    A post shared by Yusupova Banu (@_feruzayusupova) on


    «АВЛОНИЙ»
    Премьера:
    6 декабрь
    Фильм Тоҳир Маликнинг «Қалдирғоч» асари асосида суратга олинган фильмга Музаффар Эркинов режиссёрлик қилган. Картинада Абдулла Авлонийнинг 1919 йилда Афғонистонга қилган дипломатик сафари ҳақида ҳикоя қилинади. Абдулла Авлоний ролини Хоразм театри актёри Алишер Йўлдошев ижро этган. Фильмда шунингдек, маҳоратли актёрлардан Матёқуб Матчонов, Муҳаммадали Абдуқундузов, Аброр Йўлдошев, Жавоҳир Зокировлар ижро маҳоратларига гувоҳ бўлиш мумкин. Фильмни суратга олиш ишлари апрель ойида бошланиб, август ойида ниҳоясига етган. Тасвирга олиш жараёнлари Қорақалпоғистон, Хоразм, Қўқон ҳудудларида бўлиб ўтган

    «ҚЎҚОН ШАМОЛИ»
    Премьера:
    20 декабрь
    Режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган «Қўқон шамоли» номли тарихий фильми Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади. Фильмда бош ролларни Таниқли актёр Бобур Йўлдошев, актёр Илҳом Бердиев, шунингдек, ёш, умидли актриса Райҳон Асатовалар ижро этишган. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Шоҳида Исмоилова, Гулбахор Юлдашева, Ҳошим Арслонов, Фурқат Байдиев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиқов бошқа актёрлар иштирок этишган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео)