10:45 / 22.11.2019
8 120

Каан Урганчи ўғлининг севгилиси "Севги изтироблари" сериалидаги Зейнепми ёки бошқа?

Каан Урганчи ўғлининг севгилиси "Севги изтироблари" сериалидаги Зейнепми ёки бошқа?
Ўзининг кўплаб мухлисларига эга бўлган таниқли, келишган турк актёри Каан Урганчи ўғли 1981 йил 8 май куни Измирда таваллуд топган. Яъни, Туркиянинг иккинчи йирик шаҳрида. Кааннинг оиласи жуда ҳам бой бўлган. Эҳтимол у бой оиладан бўлганлиги сабабли, ҳаётини кино ижодига бахшида этган.

Биз биламизки, Каан Урганчи ўғли турк киносининг энг гўзал аёллари билан севги ришталарини ўрнатиб келган. Масалан, бир неча йил муқаддам, актёрнинг мухлислари унинг турк жамоатчиси Дерин Мермерчий билан бўлган ишқий муносабатлари ҳақида хабар топишган. Уларнинг муносабатлари узоқ вақт давомида турк матбуотида муҳокама қилинган. Афсуски, ораларига қандайдир совуқчилик тушганлиги сабабли уларнинг муносабати охир оқибат ўз якунини топди.

Шу яқин йиллар оралиғида Кааннинг мухлисларини бир савол қизиқтириб келмоқда. Яъни, ҳозирда учрашиб юрган севгилиси "Севги изтироблари" сериалидаги Зейнепми ёки сураткаш Зейнеп Оймакми?

Шак-шубҳасиз, бу сураткаш Зейнеп Оймакдир. Зейнеп Каан билан 2016 йил ноябр ойидан буён учрашиб келмоқда. Уларнинг бир бирига бўлган севгиси кун сайин ортиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда унинг мухлислари бу ҳақида кўплаб изоҳлар билдиришган.

Миш-мишларга қараганда, улар шу яқин кунларда оила қуришни режалаштираётган эдилар. Аммо Каан бу ҳақида матбуотга хабар беришни истамади. Чунки у шахсий ҳаётини оммага ошкор қилишни ёқтирмайдиган шахс.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Каан Урганчи ўғлининг севгилиси "Севги изтироблари" сериалидаги Зейнепми ёки бошқа?