09:25 / 23.11.2019
4 271

Сувости шаҳарлари ҳақида билишни хоҳлайсизми?

Сувости шаҳарлари ҳақида билишни хоҳлайсизми?
Инсоният Ер юзидаги гўзалликдан баҳра олиш билан бирга сув остида ҳам гўзал обидалар барпо қилишга ҳаракат қилиб келган. Албатта, бу қурилишлар нафақат ҳозирги пайтда, балки ўтмишда ҳам кузатиб келинган. Ана шундай сув остидаги йўқолиб кетган шаҳарлардан бир нечтаси ҳақида сизга маълумот бермоқчимиз.

1. Дварка, Ҳиндистон. Халқ оғзаки ижодига кўра, Дварка - бу Лорд Кришнанинг ватани бўлган шаҳардир. Ушбу маълумотлар эски шаҳар харобалари океан тубидан 131 фут чуқурликда топилгунига қадар кампирлар айтиб юрувчи афсоналар сифатида машҳур бўлган, холос. Бу шаҳар обидаларининг мураккаблиги ҳамда гўзаллиги барча мутахассисларни ҳайратга солган.

2. Порт-Рояль. Тўрт қалъали ва жами икки минг бинодан иборат бўлган XVII асрда қурилган Порт-Рояль қароқчилар учун ажойиб қароргоҳ бўлиб хизмат қилган.

3. Арслон шаҳри, Хитой. Сув остидаги энг ажойиб шаҳарлардан яна бири бу Хитойнинг Арслон шаҳарлари обидаси бўлиб, у қолганларига қараганда анчагина машҳурдир. 1400 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида у Хан сулоласи даврида қуриб битказилган ҳамда 62 та футбол майдончасига тенг келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Сувости шаҳарлари ҳақида билишни хоҳлайсизми?