Маданият вазири: «Ўзбекконцерт» санъаткорнинг лицензиясини олиб қўйишга ҳақли эмас»

  • 28 ноябрь 2019, 19:53
  • 718
  • Маданият
  • Маданият вазири: «Ўзбекконцерт» санъаткорнинг лицензиясини олиб қўйишга ҳақли эмас»
    «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси санъаткорларнинг лицензиясини қайтариб олишга ваколатли эмас. Лицензияни тўхтатиш ёки бекор қилиш суднинг иши. Бу ҳақида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев оммавий ахборот воситалари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тўхталиб ўтди.

    Бахтиёр Сайфуллаев яқинда санъаткорларнинг лицензиясини тўхтатиш ва қайтариб бериш бўйича тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди:
    «Лицензия билан боғлиқ шов-шувларга сабаб «лицензияни тўхтатди» деган гап бўлди. Оммавий ахборот воситалари инобатга олишларини истардим ─ «Ўзбекконцерт»нинг лицензияни қайтариб олишга ҳаққи йўқ. У лицензияни 10 кунга тўхтатади. Шу вақт ичида тадбиркорни судга беради. Лицензияни бекор қилиш ёки тўхтатиш суд ваколатига киради. Санъаткорларнинг бирортаси давлат ташкилотида ишламайди. Уларнинг ҳаммаси тадбиркор, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланяпти. «Ўзбекконцерт» уларнинг фаолиятини бошқариб туради».

    Шунингдек, Маданият вазири «Ўзбекконцерт» давлат ташкилотини тугатиш бўйича ижтимоий тармоқлардаги фикрларга муносабат билдирди.

    «Агар биз кимнингдир гапига кириб, «Ўзбекконцерт»ни ёпадиган бўлсак, кўп нарса ютқазамиз. Ёпиш осон, ташкил қилиш қийин. «Ўзбекконцерт»ни ёпиш ҳақида ўйламаяпмиз, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз», дея қўшимча қилган Бахтиёр Сайфуллаев.

    Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одил Адуқаҳҳоров санъаткорларнинг лицензиясини олиб қўйиш ва қайтариш жамоатчиликнинг фикридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилишини маълум қилган эди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Маданият вазири: «Ўзбекконцерт» санъаткорнинг лицензиясини олиб қўйишга ҳақли эмас»