09:02 / 30.11.2019
11 896

Энн Хетеуэйни дунёга машҳур қилган фильмлар ҳақида...

Энн Хетеуэйни дунёга машҳур қилган фильмлар ҳақида...
Ўзбек телетомошабинларига «Маликанинг кундалиги» фильми орқали машҳур бўлган соҳибжамол ва маҳоратли актриса Энн Хетеуэйнинг ижро этган энг машҳур ролларини эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
1. «Rachel Getting Married» («Рейчел турмушга чиқяпти») - Кўпгина мухлислар фикрича, Энн Хетеуэй бу роли учун Оскар мукофотига сазовор бўлиши керак эди. Унинг бу фильмда яратган образи бир қанча шов-шувларга сабаб бўлган. У ўзи ижро этган ролда гиёҳванд моддага ружу қўйган қиз образини яратган.

2. «Маликанинг кундалиги» - Мухлислар эътирофича, ушбу фильмдаги Мия Термопилис образини Энндан бўлак ҳеч ким бу қадар маромига етказиб ижро этолмаган бўлар эди. У фильмда ўзини ростдан ҳам маликалардек ҳис этиб, унинг ҳиссиётларини жонли тарзда чиқариб бера олган.
3. «Les Misérables» - Ушбу фильмдаги ижроси учун актриса Оскар мукофотига номзод деб топилган. Айнан шу роли туфайли актрисанинг ҳақиқий маҳоратини бутун дунё тан олди десак муболаға бўлмайди.

Энн Хетеуэй ижодини давом эттирмоқда, бу эса унинг кейинги ижод намуналари бундан ҳам кучлироқ бўлиши мумкинлигига ишорадир. Гўзал Эннга чинакамига омад тилаб қоламиз!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Энн Хетеуэйни дунёга машҳур қилган фильмлар ҳақида...