date
views 4 119

Анфиса Чехова ҳамкасбларини иккиюзламачиликда айблади

Анфиса Чехова ҳамкасбларини иккиюзламачиликда айблади
Телебошловчи Анфиса Чехова ҳар доим мухлислари билан очиқчасига гаплашган ва ўз фикрларини айтиб келган. Кутилмаганда Чехова ижтимоий тармоғида хабарнома жойлаштирди, унда у кўплаб ҳамкасбларини иккиюзламачиликда айблаган эди.

Анфиса, кўплаб бошқа маҳаллий шоу-бизнес юлдузлари каби, ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчисидир. У ерда улар ўз мухлислари билан суҳбатлашади ва ҳаётлари ҳақида янгиликларни айтишади. Бир куни Чехова кўплаб машҳур одамлар мухлисларини йўқотиб қўйишдан қўрқиб, уларни хурсанд қилиш учун астойдил ҳаракат қилишаётганини пайқаб қолди.

"Ижтимоий тармоқлардаги юлдузлар ўзларининг мухлисларига айтадиган "Менинг қуёнчам, мушукчам, сизларсиз яшай олмайман" деган гаплари ҳақиқатдан ҳам кўпчиликка ёқадими? Бу ҳолат менга иккиюзламачилик қилгандек бўлиб туюлаверади. "Сизлар учун куйлайман. Сизлар учун рақсга тушаман" деб айтиладиган гаплари аслида ёлғон! Кимки ашула куйласа ёки рақсга тушса, албатта ўзи учун қилади. Шу орқали тирикчилик қилади", - деб таъкидлади Чехова ўзининг ижтимоий тармоғида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Анфиса Чехова ҳамкасбларини иккиюзламачиликда айблади