Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ўйнади

  • 04 декабрь 2019, 19:30
  • 1 265
  • Маданият
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ўйнади
    Украина президенти Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши – ўзбекистонлик механик Умид Исабаев “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалида Украина президенти ролини ўйнайди, деб ёзмоқда Рамблер нашри.

    Ҳозирда Умид Ялтада актёрлик асосларини ўрганмоқда. Филм суратга олиш ишлари ҳам ўша ерда бўлади.

    Машурлик тўлқинидан кейин Умид Исабаевнинг бутун ҳаёти ўзгармоқда, у ҳамма таклифларни қабул қилмоқда: Comedy Club'да чиқиш қилишдан тортиб кинода рол ўйнашгача. “Халқ хизматчиси” сериали эса ёш ижодкор карьерасининг бошланиши бўлиши ҳам мумкин.

    “Халқ хизматчиси” режиссёр Aлексей Кирюшенко томонидан ишланган бўлиб, филм шиори “кейинги президент тарихи” деб номланади. Филм бош қаҳрамони ҳозирда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский бўлади.

    “Халқ хизматчиси” (Слуга народа) сериалининг украин версияси 2015 йилда суратга олина бошланган. Унда Украинанинг амалдаги президенти Владимир Зеленский рол ўйнаган. Умид Исабаев ўйнаётган фильм эса украин сериалининг рус версиясидир.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ўйнади