
Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоевнинг Tashkent City мажмуасидаги истироҳат боғи таркибида ўрнатилган ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»
Маросимда журналист, бошловчи Муҳаббат Ҳамроева бошловчилик қилди. Ҳожибой Тожибоевнинг ҳайкали очилиш маросимида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашраф Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов, Мадина Муҳторова, Ҳожиакбар Комилов, кулгу устаси Валижон Шамсиев, Ҳожибой Тожибоевнинг рафиқаси Шаҳло Тожибоева, қизлари Интизор, Руҳангиз ва Мадинабону Тожибоевалар ҳамда Ҳожибой Тожибоевнинг яқинлари, шогирд ва мухлислари иштирок этди.

Маросимга йиғилган сўз ва кулгу усталари, Ҳожибой Тожибоевнинг шогирдлари Ҳожибой Тожибоевни хотирлади, унинг ўзбек қизиқчилик санъатида тутган ўрни, кундан кунга унинг санъати оммалашиб бораётгани ҳақида сўзлади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё» «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар