12:19 / 23.12.2019
10 178

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи дадасининг «шогирд»лари ҳақидаги интервьюсидан сўнг тазйиққа учраганини маълум қилди (видео)

Ҳожибой Тожибоевнинг қизи дадасининг «шогирд»лари ҳақидаги интервьюсидан сўнг тазйиққа учраганини маълум қилди (видео)
Фото: «Дарё»
Tashkent City’да Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожибой Тожибоевнинг ҳайкали очилди.
Ушбу маросимда Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизор Тожибоева «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга қисқа интервью берди.

Интизор Тожибоева суҳбат давомида 2016 йилда «Дарё»га берган «Фақат «Шогирдиман!», деб гапиришни билишади, аммо уйимизни қаердалигини ҳам билишмайди. Дадамнинг қўштирноқ ичидаги шогирдлари ёрдам бериш уёқда турсин, оиламиз ҳақида маълумотга ҳам эга эмас», мазмунидаги интервьюсидан сўнг унга тазйиқлар бўлгани ҳақида гапириб берди.

- "Аввалги интервьюлардан кейин тазйиқлар бўлди. Ўша пайт сизга интервью бергандим. Мен у ерда аниқ бир одамни гапирмаганман, умумий гап бўлган. Сиз ‘шогирдлар’ деганингизга мен шогирдлари деганман. Ҳеч кимни ёмонламаганман, ҳар доим ҳақиқатни айтаман, характерим шунақа. Келдими келди, келмадими келмади... У гапдан кейин мажбур бўлиб келишди.

Ушбу маросим ҳар томонлама кўнгилдагидек ўтаётгани учун Валижон Шамсиевга каттакон раҳмат айтаман, улар бўлмаганларида, очилиш маросими бу даражада бўлмас эди. Ака бўлиб, шогирдлари бўлмаса ҳам, хаёлан шогирд бўлиб ҳаммамизнинг ёнимизда туриб бердилар.

Тўғрисини айтсам, Валижон ака оиламизнинг қадрдонлари. Мирзабек акага ҳам раҳмат дейман. Мана шу ерга келган инсонлар, бизнинг оиламизнинг яқинлари. Бундан олдин ҳам кўрсатувга келганлар ҳам яқинлари. Келмаганлар эса яқин инсон эмас. Шундан ҳам халқимиз бизнинг оиламизга ким яқин-у, ким яқин эмас, билиб олишса бўлади", дейди Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизор Тожибоева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ҳожибой Тожибоевнинг қизи дадасининг «шогирд»лари ҳақидаги интервьюсидан сўнг тазйиққа учраганини маълум қилди (видео)