3 832
Вазир: Хориж сериалларини берухсат намойиш этиш катта муаммо келтириб чиқариши мумкин
Маданият вазири Озодбек Назарбеков журналистлар билан бўлган учрашув вақтида муаллифлик ҳуқуқи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилди.
«Ҳеч кимдан сўрамай эфирга берилаётган сериалларнинг жавобини ким беради. Давлат каналлари қанчадан-қанча хориж сериалларини йиллаб намойиш этган. Ёки киноларни айтинг. Агар ўша хорижий компаниялар судга берса давлат қанча пул тўлашга мажбур бўлишини кимдир ўйлаяптими?
Майли, агар ўзимиздаги бирор хонанданинг қўшиғини берухсат қўйиб юборишса ва у судга берса, келишиб кетса бўлади. Уйига бирорта чопон кўтариб бориб, келишиб олиш мумкин. Аммо хорижий компаниялар билан бундай қилиб бўлмайди.
Ҳозир хориждан фильм ёки сериал сотиб олишга қурби етадиганлар йўқ. Аммо намойишлар ҳамон давом этяпти. Бу муаммонинг илдизи жуда чуқур. Ҳозирча бу масала тартибга солингани йўқ. Аммо тегишли идоралар томонидан муаллифлик ҳуқуқи мавзусига қизиқиш билдирилмоқда», — дейди Озодбек Назарбеков. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди